Friday, January 27th, 2023

Спорт орқали мамлакатни дунёга танитиш мумкин! – HURRIYAT


Юртимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор туфайли бугун халқаро ареналарда Ўзбекистон байроғи юқори чўққиларда ҳилпираб турибди. Ўз навбатида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ташкил этишда ҳам спортнинг ўрни беқиёс.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада қатор фармон ва қарорлар ҳам қабул қилинган. Бу йўналишдаги ислоҳотлар эса амалда ўз натижасини кўрсатмоқда. Бугунги кунда спортчиларимиз халқаро миқёсда, бутун дунё спортчилари учун муҳим бўлган  XXXIII ёзги олимпия ва XVII паралимпия ўйинларига қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Мазкур мусобақаларга спортчиларимизнинг тайёрланиши учун ҳам шарт шароитлар яратилиб, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Шахсан Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган 2021 йил 5 ноябрдаги “2024 йил Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги олимпия ва XVII паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги ҳамда 2022 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки олимпия ҳамда паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида”ги қарорлари натижасида амалга оширилаётган ишлар спортчиларимизга янада куч ғайрат бағишлаб, уларнинг ўзларига бўлган ишончини оширмоқда.

Олимпия ва паралимпия ўйинларида иштирок этувчи спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Туронбанк” АТБ томонидан ҳам Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига тегишли тартибда ҳомийлик маб­лағлари ажратилди.

Мазкур саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бериб, Ўзбекистон номи бутун дунёда эътироф этилишига ишончимиз комил.

Банк ахборот хизмати.

Хизматлар лицензияланган.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг



Source link