Sunday, December 4th, 2022

Сурхондарё тиббиётидаги ўзгаришлар – HURRIYAT


Эътироф этиш жоиз, сўнгги беш йил давомида   Сурхондарё вилоятидаги янги қурилган ва барча мавжуд тиббиёт   муассасалари нафақат таъминот,   моддий- техник соҳасида, балки шифокорларнинг малака ҳамда касб маҳоратлари жиҳатидан ҳам юқори босқичга кўтарилди, десак муболаға бўлмайди. Одамлар дардига шифо топиш учун пойтахтимиздаги шифохоналарга,   хориждаги даво масканларига интилишарди. Бу — сир эмас. Энди бунга ҳожат қолмади. Буни кейинги йилларда ўттиз турдаги юрак қон томирлари, буйрак ва жигар кўчириб ўтказиш каби юзлаб   энг мураккаб   жарроҳлик амалиётлари воҳадаги клиника ва шифохоналарда амалга оширилаётганлиги   ҳам исботлаб турибди.   Демак, шароит яратилиб, замонавий тиббий асбоб-анжомлар билан   таъминланса, бизнинг   мутахассислар энг ривожланган   мамлакатлар шифокорларидан кам эмас.

Очиғи, Давлатимиз   раҳбари инсон саломатлиги учун ҳеч нарсани аямаслигини, соҳани тубдан ислоҳ қилиш ташаббуси билан чиққанда баъзилар бугунги тиббиётдаги   ўзгаришларни тасаввур ҳам қилолмаганди. Бошланган улуғ ва эзгу иш ўз натижасини берди. Вилоят соғлиқни   сақлаш бошқармаси раҳбар ва   мутахассислари   Президентимиз томонидан яратилган имконият ҳамда имтиёзлардан оқилона   фойдаланишмоқда. Сурхонлик шифокорлар тиббиёти ривожланган хорижий мамлакатларда давлат маблағлари ҳисобидан тажриба алмашиб, касб малакалари ва билимларини ошириб келишмоқда. Бу ҳолни   мамлакатимизнинг исталган вилояти ва тумани мисолида   кўрсатиш мумкин.

Президентимизнинг ўтган йил   июнь ойи бошида воҳага   қилган ташрифлари асносида берган топшириқларига кўра   Термиз шаҳар болалар юқумли касалликлар шифохонаси бу йил 17,1 миллирад сўмлик лойиҳа асосида   қайта мукаммал таъмирдан чиқарилди. Ўта юқумли карантин касалликларига чалинган беморларнинг даволаниши учун 6 та махсус бокс хона санитария талабларига тўлиқ жавоб берадиган даражада жиҳозланган. 125 ўринга мўлжалланган шифхонанинг   барча бўлимлари сўнг­­ги   русумдаги тиббий асбоб- ускуналар билан таъминланган.

Энг муҳими, учта замонавий   лаборатория тўлиқ   жиҳозланди. Бемор болалар учун ошхона ва муолажа хоналари бугунги талабдан келиб чиқиб бунёд этилди. Бу еда туну кун фаолият олиб бораётган 254   нафар   тиббиёт ходим ва мутахассисларига ҳам муносиб иш   шароити аъло даражада. Бир сўз билан айтганда, бунақаси ҳали воҳа   тарихида бўлмаган.

Болалар саломатлигига бўлган   яна бир эътибор: ЮНИСЕФ томонидан   воҳадаги тиббий ташхис   марказларига 60 минг АҚШ долларлик замонавий офис ва ахборот технологиялари, бемор болаларни руҳий   ривожлантирувчи ўйинчоқлар етказиб берилди. Лойиҳа доирасида вилоят   болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига Руминия элчихонаси   кўмагида 42 минг АҚШ долларлик янги туғилган болаларни тиббий кўрикдан ўтказишда асқотадиган замонавий диагностик асбоб–ускуналар ўрнатилди. Вилоятнинг Термиз шаҳри, Музработ ва Термиз туманларига хизмат сифатини янада ошириш мақсадида 6 та   замонавий жиҳозланган “Тиббий тез ёрдам” машинаси берилди.

Сафар ОМОН,

“Hurriyat” мухбири

Янгиликларни дўстларингизга улашинг



Source link