Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 ноябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-252-сонли Фармони билан Халқ қабулхоналарига қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар берилган.
Халқ қабулхонаси жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида тўлиқ ва холисона кўриб чиқишда йўл қўйилган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан чора кўриш масаласида маҳаллий ҳокимият, давлат бошқарув идоралари ва тегишли ташкилот ҳамда корхоналарга жорий йилнинг 15 апрелига қадар 7 та кўрсатма, 5 та таклиф, 7 та тақдимнома, Халқ депутатлари туман Кенгашига 2 та ахборот, 1 та маъмурий баённома юборди.
Халқ қабулхонаси томонидан мурожаатларни ўрганиш ва ҳал қилишда тумандаги секторлар, туман Кенгаши депутатлари ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди. Натижада жисмоний ва юридик шахслардан Виртуал ва Халқ қабулхонасига 2023 йилнинг 3 ойи давомида 2022 йил шу даврига мос равишда 2 835 (3 634) та масалаларда мурожаатлар тушиб, мурожаатлар 799 та, яъни 22 фоизга камайди ва мурожаатларнинг 36,8 фоизи ижобий ҳал қилинди.
Айрим мурожаатлар бевосита Халқ қабулхонаси томонидан ўрганилиб, шулардан 11 таси ижобий ҳал қилинди. Ҳар 10 минг аҳолига нисбатан таҳлил қилинганда Шўрчи туманида 127 та мурожаат тўғри келмоқда. Ўтган йилга нисбатан мурожаатлар асосан электр таъминотидаги муаммолар ҳақида 261 (212)та, ички йўлларни таъмирлаш 96 (88) та, ичимлик сув билан таъминлаш 68 (53) та, мол-мулк ва қарзларни ундириш 42 (24) та, иш билан таъминлаш 68 (45) ҳақидаги мурожаатлар ошган бўлса, алимент ундириш 182 (128), болалар нафақаси 423 (121) та, маиший газ баллон билан таъминлаш 143 (75)та, муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам 65 (101) та, уй-жой билан таъминлаш 46 (97) та ҳақидаги мурожаатлар сезиларли даражада камайишига эришилди.
Тумандаги “Ҳурлик” (136 та) ва “Наврўз” (121 та) маҳаллаларидан мурожаатлар кўп тушмоқда. Мазкур маҳаллаларда мурожаатларнинг кўпайиш сабаблари ўрганилиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Халқ қабулхонаси фақат фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан чекланмасдан тумандаги ободончилик, ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш каби соҳаларга ҳам эътибор бериб келмоқда. Тумандаги ички йўлларни таъмирлаш, мактабгача ва мактаб бинолари, тиббиёт масканларини таъмирлаш ёки янгидан қуриш ишларига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб қелмоқда.
2023 йилнинг 1-чорагида ичимлик сув соҳасида 22 км. ичимлик сув тармоғи тортилди. Туман бўйича 60 дан ошиқ фуқароларга 2 млн. сўмдан 5 млн. сўмгача жами 119 млн. 900 минг сўм моддий ёрдам пул маблағлари ажратиб берилган. Ногиронлиги бор ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 та фуқаронинг ҳар бирига 7.250 минг сўмдан қуёш батареяси бепул ўрнатилиб берилди.
Бир неча йилдан буён тумандаги ички йўлларни ҳашар усулида таъмирлаш кам харажатлиги, тез бажарилиши, сифати билан ҳар томонлама қулайлиги сабабли бир неча йилдан буён ички йўллар ҳашар усулида таъмирланмоқда. Ҳашар усули билан ўтган йил туманда жами 85,5 км. ички йўллар қум-шағал аралашмаси билан таъмирланган бўлса, жорий йилда жами 115 км. ички йўллар ҳашар йўли билан қайта таъмирланади. Ҳозирги кунда тумандаги “Олийҳиммат”, “Қора ариқ”, “Какан”, “Озод” маҳаллаларидаги ички йўллар ҳашар йўли билан таъмирланмоқда.
Шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини тураржой билан таъминлаш муаммосини ҳал қилишда ҳам Халқ қабулхонасининг ўз ўрни бор. Халқ қабулхонаси туман оила ва хотин-қизлар бўлими билан биргаликда жорий йилнинг 1-чорагида тураржойга муҳтож бўлган 20 тадан ошиқ эҳтиёжманд фуқароларнинг оилавий шароити ўрганилиб, бу ҳақдаги ҳужжатлар вилоят миқёсидаги комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилди.
Тумандаги “Олий ҳиммат”, “Шакаркўл”, “Қора ариқ”, “Озод”, “Эзгулик” маҳаллаларида тоза ичимлик сув муаммолари мавжуд. Туманда ичимлик сув муаммоси ечилмаганлиги сабабли ичимлик сув муаммоси масаласида 68 та мурожаатлар тушди.
Ҳозирда “Тўпаланг” сув омборидан ичимлик сув келтириш мақсадида вилоятда давом этаётган бунёдкорлик ишлари якунланиши ҳам аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қаноатлантириб, мурожаатларнинг камайишини таъминлайди.
“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” бўлган 2023 йилда “Хушчекка” маҳалласидаги 57-мактаб ўрнида янгидан 240 ўринли, “Қора ариқ” маҳалласи “Янгиер” қишлоғида 220 ўринли, “Бахштепа-1” маҳалласи “Қорасув” қишлоғида 176 ўринли, “Лайлакхона” маҳалласи “Бештом” қишлоғида 176 ўринли, “Дўстлик” маҳалласида 220 ўринли, “Жойилма” маҳалласининг “Бешкапа” қишлоғида 180-200 ўринли мактаб бинолари қуриб битказилса, оламшумул иш бўлади. Туманда мактабгача таълим соҳасида ижобий ишлар қилинганлигини эътироф этишимиз керак. Ўтган йилда “Олий ҳиммат” маҳалласида 20 ўринли, “Толли” маҳалласида 90 ўринли, “Ободон” маҳалласида 120 ўринли, “Конобод” маҳалласида 90 ўринли мактабгача таълим ташкилотлари қурилиб ишга тушиб, боғча ёшидаги болаларни қамраб олиш туманда 59,5 фоизни ташкил қилмоқда. Яқинда “Саксонкапа” маҳалласи “Мингжар” қишлоғида 150 ўринли мактабгача таълим ташкилотининг ишга тушиши “Мингжар” қишлоғи аҳолисининг кайфиятини янада кўтарди.
Райимберди ХЎЖАҚУЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Шўрчи туманидаги Халқ қабулхонаси мудири
Source link